Енгил вазн тоифасидаги UFC чемпиони Пётр Ян катта ўғли Даниил грузиялик Мераб Двалишвили билан бўлажак жангда унга секундант бўлишни таклиф қилгани ҳақида гапириб берди.
«Даниил жанг бўлишини билгач, менга шундай деди: «У ерга виза керак эмас-ку, мен сизнинг секундантингиз бўламан». Биласизми, у нима дейди? «Мен ҳеч қандай ортиқча гап гапирмайман. Биламан, Қайрат уча олади. Қайрат — бурчакдаги мураббий. Мен шунчаки сув узатиб турсам бўладими?» (Кулади.) Мен жавобан: «Ўзи у ерда умуман нимани кўрмоқчисан?» У: «Мен бу ҳис-туйғуларни бошдан кечирмоқчиман». Мен: «Қандай ҳис-туйғуларни?» — «Мен сиз билан биргаликда камарни кўтаришни хоҳлайман» (кулади)», — деди Ян YouTube’даги MMA TEAM Gorilla Fighting каналига берган интервюсида.