Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA кунлари доирасидаги навбатдаги ўртоқлик беллашуви 1 октябр куни ўтказади.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги «оқ бўрилар» шу куни Тошкентда Сурия миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс «Пахтакор» стадионида соат 19:00да бошланади.
Миллий жамоа 24 сентябр куни Фарғонада Эронга қарши ўйнаб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Элдор Шомуродов беллашувда дублни расмийлаштирган. Яна бир Ҳусайн Норчаев ҳисобига ёзилганди.
Шунингдек, Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA кунлари доирасида 6 октябр куни сафарда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб боради.
Маълумот учун, Ўзбекистон Осиё кубогига тайёргарлик кўрмоқда. Турнир 2027 йилнинг 7 январидан 5 февралига қадар Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Б гуруҳида иштирок этадиган миллий жамоаси кейинги босқич йўлида Баҳрайн, Шимолий Корея ва Иорданияга қарши баҳс олиб боради.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади