Live
8
Ўзбек

«Борнмут» Скотт бўйича бир қарорга келди

Футбол
26 сентябр, 12:54
Лондон клуби 23 ёшли футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
«Борнмут» Скотт бўйича бир қарорга келди
Фото: Getty Images

«Борнмут» раҳбарияти яримҳимоячи Алекс Скоттнинг «Челси»га эҳтимолий трансфери борасидаги позициясини белгилаб олди. Бу ҳақда журналист Дин Жонс хабар берди.

Лондон клуби 23 ёшли футболчининг хизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбага кўра, «гилослар» Скоттни камида бу мавсум охирига қадар ўз таркибида сақлаб қолишга қатъий қарор қилган. Шу сабабли футболчининг январ ойида «Челси»га ўтиши деярли имконсиз ҳисобланмоқда.

Шу билан бирга, «Борнмут» келаси ёзда Скоттни сотиш вариантини истисно қилмаяпти. Клуб ичида футболчининг трансфер қиймати 110 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.

Алекс бу мавсумда барча турнирлар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширган.

Аввалроқ «Челси» қишда Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Борнмут Борнмут
  • Челси Челси
Бугунги янгиликлар