«Ливерпул», «Челси» ва «Манчестер Сити» клублари «Атлетико» ҳимоячиси Маркос Лиорентега қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда TEAMtalk хабар берди.
Манбага кўра, Англиянинг учта гранд клуби испаниялик 31 ёшли футболчининг вазиятини кузатиб бормоқда. Лиорентенинг «матрасчилар» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар амал қилади.
Шу билан бирга, Мадрид клуби Маркосни жамоада олиб қолишни режалаштирмоқда. «Атлетико» раҳбарияти Лиоренте билан шартномани узайтириш бўйича иш олиб бормоқда.
Қайд этиш жоизки, Лиоренте Чемпионлар лигасида «Ливерпул» дарвозасига бешта гол урган. Қизиғи, футболчининг барча беш голи ҳам «Энфилд» стадионидаги учрашувларда қайд этилган.
Бу мавсумда у клуб сафида барча турнирларда саккизта ўйинда иштирок этиб, 1 та гол ва 1 та голли узатма муаллифи бўлди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 20 миллион еврога баҳоланмоқда.