«Арсенал» клуби ҳужумчиси Виктор Гокереш қишки трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Transfer News Live нашри хабар берди.
Швециялик 28 ёшли футболчининг жамоадаги ҳозирги ўрни «Галатасарой» клубининг қизиқишига сабаб бўлмоқда. «Тўпчилар» бош мураббийи Микел Артета бу мавсумда Викторга катта ишонч билдирмаяпти.
«Галатасарой» январ ойида Гокерешни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Истанбул клуби футболчининг «Арсенал»даги вазиятини диққат билан кузатиб бормоқда.
Агар 2027 йилнинг бошига қадар Гокерешнинг жамоадаги ҳолати ўзгармаса, «Галатасарой» уни трансфер қилиш бўйича жиддий ҳаракатларни бошлаши мумкин.
Гокерш ушбу мавсумда барча мусобақалар доирасида бешта баҳсда майдонга тушди, бироқ ҳозирча самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 65 миллион еврога баҳоламоқда.