Бугун
23
Ўзбек

«Реал» футболчилари Винисиус «Арсенал»га кетишига ишонган — Cadena Ser

Футбол
22 сентябр, 15:57
Жамоадошлари бразилиялик фаолиятини АПЛда давом эттиришини факт сифатида қабул қилиб улгурган.
«Реал» футболчилари Винисиус «Арсенал»га кетишига ишонган — Cadena Ser
Фото: Gettyimages

Мадриднинг «Реал» клубидаги жамоадошлари ўтган ёзда вингер Винисиус Жуниорнинг «Арсенал»га ўтишини ўзгартириб бўлмайдиган ҳолат деб ҳисоблашган эди. Бу ҳақда Cadena Ser хабар бермоқда.

Манба маълумотларига кўра, бразилиялик футболчининг жамоа билан ажойиб муносабатларига қарамай, «қаймоқлилар» кийиниш хонасида унинг кетишини кутишган. Бироқ «Реал»да қолган қанот ҳужумчисининг ҳозирги формаси унчалик яхши эмаслиги таъкидланмоқда. Винисиуснинг «Арсенал»га ўтиши стратегик қадам деб ҳисобланган. Англия Премер-лигаси Винисиусни ўзининг асосий юлдузларидан бири сифатида бутун дунёга тақдим этиши, Эрлинг Ҳоланд билан рақобат эса чемпионатнинг корпоратив имиджида устунлик қилиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, янги мавсумда Винисиус барча мусобақаларни инобатга олганда жами 8 та ўйинда иштирок этиб, 1 та гол урди ва 3 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Арсенал Арсенал
Бугунги янгиликлар