Бугун
23
Ўзбек

«Ювентус» қишда Аит-Нурини «Сити»дан ижарага олиши мумкин

Футбол
22 сентябр, 16:36
Футболчи бу мавсумда Премер-лигада бирор марта ҳам майдонга тушмаган.
«Ювентус» қишда Аит-Нурини «Сити»дан ижарага олиши мумкин
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳимоячиси Райян Аит-Нури қишки трансфер ойнасида «шаҳарликлар»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Bianconera News хабар берди.

Манбага кўра, жазоирлик 25 ёшли футболчи атрофидаги вазиятни «Ювентус» клуби жиддий тарзда кузатиб бормоқда. Турин клуби футболчини ўз сафига қўшиб олишга тайёр. Бироқ клуб уни мавсум якунига қадар ижага олишни таклиф қила олади.

Қайд этилишича, «зебралар» ёзда ҳам Аит-Нури бўйича инглиз клуби билан музокара ўтказган. Аммо томонлар ўртасида ҳеч қандай келишув амалга ошмаган.

Маълумот учун, Аит-Нури ўтган ёзда «Вулверҳэмптон»дан 31 миллион фунт эвазига «Манчестер Сити» сафига кўчиб ўтган эди. Бироқ ҳимоячи янги жамоасида мавсум бошидан буён етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти.

Футболчи бу мавсумда Премер-лигада бирор марта ҳам майдонга тушмаган. Англия Лига кубогида 90 дақиқа ўйнади. Чемпионлар лигасида бор-йўғи 15 дақиқа ўйнаган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Ювентус Ювентус
Бугунги янгиликлар