«Арсенал»нинг собиқ ҳимоячиси, ҳозирда «Порту»да тўп тепаётган Якуб Кивиор «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.
«У юзлаб голлар урган жаҳон даражасидаги ҳужумчи. Марказий ҳимоячи позициясида ўйнаганимда ва Ҳоланднинг мен томон югуриб келаётганини кўрганимда, ўзимни регби ўйнаётгандек ҳис қилардим. У жисмонан жуда кучли ва позицияни аъло даражада танлай олади. Гўёки тўпнинг ўзи унга қараб келаётганга ўхшайди», — деди Кивёр Sportowy нашрига берган интервюсида.
Эслатиб ўтамиз, Якуб Кивиор 2023 йилдан 2026 йилгача Лондоннинг «Арсенал» клуби шарафини ҳимоя қилган. Ўтган йил ёзда у «Порту»га кўчиб ўтди.
Маълумот учун, янги мавсумда Ҳоланд барча мусобақаларни ҳисобга олганда «Манчестер Сити» сафида 7 та ўйинда 7 та гол уришга муваффақ бўлди.