«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета клуб билан шартномасини узайтириш бўйича якуний келишувга эришди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Испаниялик мутахассиснинг шартномасини узайтириш бўйича музокаралар бир неча ой давом этди. Янги келишув муддати ҳозирча тасдиқланмаган. Лекин мураббий яқин 10 йил ичида яна жамоани бошқариши мумкинлиги айтилмоқда.
Микел 2019 йилдан бери «тўпчилар» устози сифатида меҳнат қилмоқда. Қайд этилишича, янги шартномада Артетанинг маоши сезиларли даражада оширилиши ҳам кўзда тутилган.
Ҳозирда испаниялик мутахассис бир мавсум учун тахминан 11,7 миллион евро маош олади. Бундан ташқари, у 5,83 миллион евро миқдорида бонус олиши мумкин. Келишув тез орада расман эълон қилиниши айтилмоқда.
Маълумот учун, «Арсенал» ўтган мавсумда 22 йиллик танаффусдан сўнг илк бор Англия чемпиони бўлди.