Бугун
23
Ўзбек

Осиё ўйинлари. Ҳилола Собирова кумуш медални қўлга киритди

Бошқалар
22 сентябр, 03:59
    7
Ўзбекистонлик спортчи аралаш жанг санъатларида -60 кг вазн тоифасида иккинчи ўринни эгаллади.
Осиё ўйинлари. Ҳилола Собирова кумуш медални қўлга киритди
Foto: Olypmicuz

Аралаш жанг санъатлари бўйича Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси навбатдаги медални қўлга киритди.

Аёллар ўртасида анъанавий йўналишда -60 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳилола Собирова мусобақани кумуш медал билан якунлади. Ҳамюртимиз финал баҳсида сингапурлик Хун Теога қарши жанг қилди.

Ҳал қилувчи баҳсда Собирова рақибасига мағлуб бўлди ва Осиё ўйинларида иккинчи ўринни эгаллади. Шу тариқа Ўзбекистон вакили мазкур йўналишда кумуш медал соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари доирасида Ўзбекистон спортчилари турли спорт турларида медаллар учун кураш олиб бормоқда.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

7 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар