«Бавария» ҳужумчиси Ҳарри Кейн фаолиятини Мюнхен клубида давом эттиришни истамоқда. Бу ҳақда Football Insider хабар берди.
«Манчестер Юнайтед» томонидан қизиқиш кучайиб бораётганига қарамай, 33 ёшли ҳужумчининг асосий мақсади — «Бавария»да қолиш. Кейн Мюнхенда ўзини бахтли ҳис қилмоқда ва клуб билан янги уч йиллик шартнома борасида музокараларни давом эттиряпти.
Маълумот ўрнида, «Манчестер Юнайтед» Кейн «Тоттенҳэм»да ўйнаган пайтида ҳам уни сотиб олишга ҳаракат қилган. Бироқ «тақачилар» раҳбарияти ҳужумчини АПЛдаги тўғридан-тўғри рақибига сотишни истамаган. Шундан сўнг ҳужумчи «Бавария»га кўчиб ўтганди.
Кейн ушбу мавсум барча мусобақалар доирасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 1 ассист амалга оширди.
Аввалроқ Ҳарри The Athletic талқинига кўра «Олтин тўп»га асосий даъвогар экани маълум қилинганди.