Ўзбекистон делегацияси XX ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди.
Ушу бўйича Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Даря Латишева кўргазмали чиқиш дастурида муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медалга сазовор бўлди.
Ўзбекистонлик спортчи ўз чиқиши учун ҳакамлардан 19,413 балл тўплади. Ушбу натижа Латишевага мусобақада иккинчи ўринни эгаллаш ва шоҳсупага кўтарилиш имконини берди.
Шу тариқа, Даря Латишева Осиё ўйинларидаги шахсий медаллари сонини учтага етказди ва мусобақанинг уч карра совриндорига айланди.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон спортчилари 2026 йилги Осиё ўйинларининг турли йўналишларида медаллар учун курашни давом эттирмоқда. Латишеванинг кумуш медали ҳам делегация умумий ҳисобидаги навбатдаги муҳим соврин бўлди.
Аввалроқ Фирдавс Атамурадов ҳам кумуш медални қўлга киритгани маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади