Осиё ўйинлари гуруҳ босқич 3-тури доирасида Ўзбекистон U-23 миллий жамоасининг Виетнамга қарши учрашув учун бошланғич таркиби эълон қилинди.
Бош мураббий Равшан Ҳайдаров қуйидаги футболчиларни асосий таркибга киритди:
21. Муратбаев, 2. Хамидов, 3. Муртазоев, 4. Ризақулов, 5. Хушвақтов, 8. Саидов, 10. Ўринбоев (сардор), 11. Жумаев, 13. Тўлқинбеков, 15. Абдуназаров, 19. Каримов.
Захира: Муркаев, Хайруллаев, Бахромов, Саиднуриллаев, Рустамов, Реимов, Абдураҳмонов, Ўрмонжонов, Абдуллаев, Ибраимов, Шодибоев.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон U-23 ва Виетнам U-23 жамоалари ўртасидаги учрашув бугун, 22 сентябр куни бўлиб ўтади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 10:00 да бошланади.
Айни вақтда ўзбекистонлик футболчилар 6 очко тўплаган ҳолда гуруҳда яққол пешқадам бўлиб турибди. Виетнам жамоасида эса 4 очко мавжуд ва улар 2-ўринни банд этган.

Фото: ЎФА
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади