«Шабаб Ал Аҳли» ҳужумчиси Сардор Озмун Эрон миллий жамоасига қайтганини маълум қилди. 31 ёшли футболчи Ўзбекистон ва Россияга қарши ўртоқлик учрашувлари учун йиғинга чақирилди.
«2014 йилдан буён миллий жамоа либосида кўп нарсаларни бошдан кечирдим. Жамоа билан бирга бўлмаган пайтимда ҳам ўзимни ундан узоқлашгандек ҳис қилмадим. Ўйин олдидан миллий мадҳияни эшитишни соғиндим.
Яна чақирилганимни билгач, худди биринчи мартадагидек хурсанд бўлдим. Ҳеч кимдан хафа эмасман ва ҳеч кимга ниманидир исботлашим шарт эмас.
Шунчаки, бутун қалбим билан севадиган мамлакатим учун яна курашиш имкониятига эга бўлганимдан хурсандман. Соғингандим ва мана қайтдим» — деб ёзди Азмун.
Маълумот ўрнида, Эрон 24 сентябр куни Ўзбекистон, 29 сентябрда эса Россия миллий жамоасига қарши майдонга тушади. Қайд этиш лозим, Озмун Эрон миллий жамоаси сафида 91 учрашув ўтказиб, 57 марта гол урган.
Аввалроқ Ўзбекистон — Эрон учрашувини россиялик ҳакамлар бошқариши маълум қилинганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади