Live
2
Ўзбек

Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон амалдаги чемпион Ҳиндистонни мағлуб этди

Бошқалар
21 сентябр, 10:50
    19
Нодирбек Ёқуббоев рақибидан устун келиб, кун қаҳрамонига айланди. Қолган 3 та тахтачада дуранг қайд этилди.
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон амалдаги чемпион Ҳиндистонни мағлуб этди
Foto: UzChess

Самарқанд мезбонлик қилаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида 6-тур баҳслари бўлиб ўтди.

Марказий тўқнашувда 100 фоизлик натижа қайд этиб келаётган икки жамоа тўқнаш келди ва унда Ўзбекистон мусобақанинг амалдаги ғолиб Ҳиндистон устидан муҳим ғалабага эришди — 2,5:1,5.

Нодирбек Ёкуббоев Ниҳал Саринга қаршипартияда устун келиб, асосий қаҳрамонга айланди. Қолган барча тахтачаларда дуранг натижа қайд этилди. Нодирбек Абдусатторов Рамешбабу Праггнанандҳа билан, Жавоҳир Синдоров Аржун Эригаиси билан, Шамсиддин Воҳидов эса амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан дурангга эришди.

6-тур партиялари натижалари:
Нодирбек Абдусатторов — Рамешбабу Праггнанандҳа 0,5:05
Жавоҳир Синдоров — Аржун Эригаиси 0,5;0,5
Нодирбек Ёқуббоев — Ниҳал Сарин 1:0
Шамсиддин Воҳидов — Гукеш Доммаражу 0,5:0,5


Қаторасига 6 та турда ғалаба қозонган Ўзбекистоннинг биринчи рақамли жамоаси 12 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги Хитойда 11 очко бор. Кейинги поғоналардаги Ҳиндистон, Нидерландия ва Германиядан 10 тадан очко бор.

Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

19 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар