Испания Қироллик Футбол Федерацияси (RFEF) бош мураббий Луис де ла Фуэнте билан шартномани узайтирилганини маълум қилди.
Испания миллий жамоаси устози билан янги битим 2032 йилги Европа чемпионати якунига қадар амал қилади. Аввалроқ келишув 2030 йилгача узайтирилиши хабар қилинганди.
65 ёшли Де ла Фуэнте 2022 йилдан буён Испания миллий жамоасига бошчилик қилиб келмоқда. Унинг раҳбарлигида «қизил фурия» 2022/23 йилги мавсумда Миллатлар лигасида, Евро-2024 ва Жаҳон чемпионати-2026да ғолиб бўлишди.

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади