«Сандерленд» клуби ва Швейцария миллий жамоаси яримҳимоячиси Гранит Жака коронавирус пандемияси даврида вакцинация бўйича сертификатни қалбакилаштирганини тасдиқлади.
Аввалроқ 33 ёшли футболчи вакцинация ҳақидаги эҳтимолий қалбаки маълумотнома сабаб жиноий тергов ишига тортилгани маълум қилинганди.
«Сўнгги кунларда ўтмишимдаги бир воқеа ҳақида кўп гап-сўзлар бўлди. Бу масала юзасидан шахсан ўз фикримни билдирмоқчиман.
Ўша пайтда мен жуда хавотирда эдим ва Covid-19'га қарши вакцинация борасида жиддий қўрқувларим бор эди. Мен вакцинадан жуда қаттиқ шубҳаланардим, қўрқув ва ишончсизликни ҳис қилардим. Бу хавотирлар фонида барча саволларга аниқлик киритиш ўрнига вакцинация сертификатини олдим.
Ҳозир тушуняпманки, нотўғри йўлни танлаган эканман. Бу хато эди. Бунинг учун афсусдаман. Ушбу қарор учун масъулиятни ўз зиммамга оламан, терговда иштирок этиб, ваколатли органлар билан тўлиқ ҳамкорлик қиляпман», — деб ёзди Жака Instagram’да.
Жака коронавирус даврида вакцинация сертификатини қалбакилаштирганини тан олди
Футбол
21 сентябр, 09:05
Швейцариялик яримҳимоячи бу борада тергов ишида қатнашмоқда.
Foto: Getty Images