Бугун
20
Ўзбек

Ўзбекистон — Эрон учрашувини россиялик ҳакамлар бошқаради

Футбол
21 сентябр, 04:30
    15
Беллашув 24 сентябр куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади.
Ўзбекистон — Эрон учрашувини россиялик ҳакамлар бошқаради
Фото: ЎФА

Ўзбекистон миллий жамоасининг Эронга қарши ўртоқлик учрашувида ишлайдиган ҳакамлар бригадаси маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

FIFA кунлари доирасида ташкил этиладиган Ўзбекистон ва Эрон миллий жамоалари ўртасидаги баҳсни россиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.

Учрашувга FIFA ҳаками Кирилл Левников бош ҳакам этиб тайинланди. Унга қанотларда ҳамюртлари Дмитрий Ермаков ва Андрей Веретешкин ёрдам беради. Шу тариқа, икки Осиё жамоаси ўртасидаги ўртоқлик баҳсида россиялик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон миллий жамоаси FIFA кунларидан фойдаланган ҳолда навбатдаги халқаро ўртоқлик учрашувини ўтказади. Рақиб — Эрон миллий жамоаси.

Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги учрашув 24 сентябр куни Фарғонадаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтади. Аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоасининг бўлажак баҳслар учун таркиби эълон қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ўзбекистон Ўзбекистон
  • Эрон Эрон
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

15 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар