Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бошчилигидаги мураббийлар штаби янги мутахассислар билан тўлдирилди, деб хабар беради ЎФА матбуот хизмати.
Силвано Котти — физиотерапевт (Италия)
Кўп йиллик халқаро тажрибага эга Силвано Котти фаолияти давомида Италия миллий жамоаси, «Интер», «Милан», «Челси», «Рома» ҳамда Хитой миллий жамоасида физиотерапевт сифатида ишлаган.
Андреа Иулиано — спорт нутрициологи (Италия)
Андреа Иулиано — биолог-нутрициолог ва спорт нутрияси бўйича мутахассис. У фаолияти давомида «Удинезе» клубида ҳамда Швейцария U-21 миллий жамоаси билан ишлаган.
Янги мутахассислар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг тайёргарлик жараёнида футболчиларнинг жисмоний ҳолати, тикланиши ва спорт овқатланиши йўналишларида фаолият олиб боради.
Ўзбекистон миллий жамоаси мураббийлар штабига италиялик икки мутахассис қўшилди
Футбол
21 сентябр, 09:55
13
Физиотерапевт Котти «Челси», «Милан» клублари ва Италия миллий жамосида ҳам ишлаган.
Foto: UFA
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади