Ўзбекистон миллий жамоаси навбатдаги FIFA кунларида бир қатор ўртоқлик учрашувлари ўтказиши режалаштирилган. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.
Фабио Каннаваро бошқарувидаги жамоа Тошкентда Сурия жамоасига қарши ўйин ўтказади. Ўйин 1 октябр санасида бўлиб ўтади. Ушбу қарама-қаршилик Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олиши режалаштирилган.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий жамоаси Фарғонада Эрон миллий жамоасига қарши баҳсда майдонга тушиши маълум қилинганди. Бу ўйин эса 24 сентябр куни бўлиб ўтади.

Фото: ЎФА
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади