«Ливерпул» ҳимоячиси Люк Чемберс фаолиятини Шотландия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда маълум қилди.
Манбага кўра, футболчини «Селтик» ўз сафида кўрмоқчи. Ҳозирча трансфер ижара асосида амалга оширилиши ёки футболчининг тўлиқ трансфери бўлиши номаълум.
Маълумот учун, Тransfermarkt портали Чемберснинг бозор қийматини 1 миллион еврога баҳоламоқда. Ҳимоячининг «Ливерпул» билан амалдаги шартномаси 2027 йил июн ойи охиригача мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, АПЛнинг 4-туридан сўнг «Ливерпул» 6 очко билан турнир жадвалининг 9-ўрнида бормоқда.