40 ёшли афсонавий ҳимоячи Серхио Рамос фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Suporter Media хабар берди.
Испаниялик футболчини «Астон Вилла» ўз сафига қўшиб олмоқчи. Қайд этилишича, келишув якунланиш арафасида турибди.
Маълумот ўрнида, Рамоснинг сўнгги клуби Мексиканинг «Монтеррей» жамоаси бўлиб, у ўтган йил охирида клубни тарк этганди. Шундан буён ҳимоячи расмий ўйинларда майдонга тушмади. Шунингдек, Серхио фаолияти давомида «Севиля», «Реал» ва «ПСЖ» клубларида ҳам тўп тепган.
«Астон Вилла» эса Англия чемпионатининг янги мавсумини омадсиз бошлади. Унаи Эмери шогирдлари 4 та турдан кейин атиги 1 очко жамғариб, турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади