Бугун
32
Ўзбек

Родри: «Мен фаолиятимни «Манчестер Сити»да якунлайман, деб ўйлагандим»

Футбол
15 сентябр, 05:20
Испаниялик яримҳимоячи «шаҳарликлар»даги фаолияти ва клубни тарк этиш қарори ҳақида гапирди.
Родри: «Мен фаолиятимни «Манчестер Сити»да якунлайман, деб ўйлагандим»
Foto: Getty Images

«Барселона» яримҳимоячиси Родри Эрнандес ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши ҳақида фикр билдирди.

«Мен ҳар доим фаолиятимни «Манчестер Сити»да якунлайман, деб ўйлардим, чунки бу клуб менга мутлақо ҳамма нарсани берди. Мен бахтли эдим ва Гвардиола билан бирга Англия футболи тарихидаги энг яхши даврлардан бирининг бир қисмига айландим. Ҳеч қачон кетиш ҳақида ўйламагандим, аммо клубда қайта қурилиш бошланди. Жаҳон чемпионатидан сўнг менга янги чақириқ керак деган хулосага келдим», — дея Родри сўзларини La Vanguardia нашри келтирди.

Эслатиб ўтамиз, Родри 2019 йилдан 2026 йилгача «Манчестер Сити» сафида ўйнади.

Маълумот учун, у ушбу даврда 4 марта Англия чемпиони бўлди, Чемпионлар лигаси ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонди. Шунингдек, икки марта Англия Кубоги, уч марта Лига Кубоги ва мамлакат Суперкубогини қўлга киритди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Манчестер Сити Манчестер Сити
  • Барселона Барселона
Бугунги янгиликлар