«Барселона» яримҳимоячиси Родри Эрнандес «Реал»га ўтишни рад этгани ҳақида гапирди.
Родри ҳали «Манчестер Сити» сафида ўйнаётган пайтда биринчи бўлиб «Реал» унга қизиқиш билдирганди. Бироқ якунда «кўк-анорранглилар» 30 ёшли футболчини ашаддий рақибидан илиб кетишга муваффақ бўлди.
«Реал»га «йўқ» дейиш осон бўлмади, айниқса клубнинг менга бўлган яхши муносабатини ҳисобга олсак. Мен кўплаб омилларни инобатга олдим ва дунёнинг энг яхши икки клуби ўртасида танлов қилиб, муҳим қарор қабул қилдим.
Танловим спорт жиҳатлари билан боғлиқ эди. «Барселона»нинг лойиҳаси мени илҳомлантирди ва у ерга ўтсам, ғалаба қозонишим ҳамда футболчи сифатида ўсишим мумкинлигини ҳис қилдим», — деди Родри.
Маълумот ўрнида, Каталония клуби 18 август куни жаҳон чемпиони Родри билан шартнома имзолаганини расман эълон қилганди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади