«Порту» яримҳимоячиси Секо Фофана Кот-д’Ивуар миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
«Қадрли Кот-д’Ивуар мухлислари, мен учун бу саҳифани ёпиш вақти келди. Мамлакатим, Кот-д’Ивуар шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлганимни фахр ва улкан миннатдорлик билан эслайман.
Мен қитъанинг энг нуфузли совринини қўлга киритдим, болаликдаги орзумни амалга оширдим. Бу хотиралар миллионлаб ивуарликлар қалбида абадий қолади.
Жамоадошларимга, мураббийлар штабига ва барчангизга қўллаб-қувватлаш учун раҳмат айтиб қоламан», — деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Маълумот ўрнида, Фофана Кот-д’Ивуар миллий жамоаси сафида жами 35 та учрашувда майдонга тушган. Аввалроқ Менди Сенегал миллий жамоасидаги фаолиятини якунлагани маълум қилинганди.