Бугун
32
Ўзбек

Анчелотти Италия футболининг асосий муаммосини айтди

Футбол
15 сентябр, 02:35
    2
Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Италиянинг кейинги мундиалда қатнашиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.
Анчелотти Италия футболининг асосий муаммосини айтди
Фото: Getty Images

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Италия футболида юқори савияли футболчилар авлодини етиштириш билан боғлиқ муаммо борлиги ҳақида фикр билдирди.

«Менимча, Италия сўнгги йилларда жаҳон даражасидаги кучли футболчилар авлодини етиштира олмади.

Шу сабабли, масалан, ҳозир Италиянинг етакчи клублари «Милан», «Интер» ва «Ювентус»да юқори савияли италиялик ҳужумчи йўқ.

Менимча, Италия кейинги жаҳон чемпионатида иштирок этиши керак. Ҳозирги U-20 ва U-17 авлоди Европада жуда яхши натижалар кўрсатмоқда.

Ишончим комилки, янги авлод яхшироқ бўлади ва Италия кейинги жаҳон чемпионатига чиқа олади», — деди Анчелотти.

Аввалроқ италиялик мутахассис «Реал» машғулотларига ташриф буюргани маълум қилинганди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бразилия Бразилия
  • Италия Италия
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар