CaughtOffside хабарига кўра, Англия Премер-лигасининг икки клуби 22 ёшли италиялик футболчини қишки трансфер ойнасида таркибга қўшиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бироқ ҳозирча «Фиорентина»га футболчи бўйича расмий таклиф келиб тушмаган. «Бинафшалар» Н'Дурнинг трансферини 30–35 миллион еврога баҳоламоқда.
Н'Дур 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 5 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол урган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган.