Live
14
Ўзбек

«Нефтчи» ва «Пажу Фронтиер» клублари ҳамкорликни йўлга қўйди

Футбол
12 сентябр, 07:00
Фарғона клуби Жанубий Корея жамоаси билан ҳамкорлик қилади.
«Нефтчи» ва «Пажу Фронтиер» клублари ҳамкорликни йўлга қўйди
Foto: Neftchi FK

Пажу миллий футбол марказида Фарғонанинг «Нефтчи» ҳамда Кореянинг «Пажу Фронтиер» футбол клублари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда Фарғона вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Унда Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров футбол нафақат спорт тури, балки миллионлаб инсонларни бир мақсад атрофида бирлаштирадиган ҳамда халқлар ўртасидаги дўстлик ришталарини мустаҳкамлайдиган восита эканини таъкидлади.

Шунингдек, Корея Республикасида таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган фарғоналик ҳамда водийлик ёшларнинг бирлашиб, «Нефтчи Корея» футбол жамоасини ташкил этгани ва маҳаллий мусобақаларда муносиб иштирок этаётгани юқори баҳоланди.

Foto: Neftchi FK

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Нефтчи Нефтчи
  • Paju Frontier Paju Frontier
Бугунги янгиликлар