Дортмунднинг «Боруссия» клуби футболчиси Самуэле Инасио фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.
Манбанинг маълумотига кўра, 18 ёшли форвард хизматларига «Интер» ва «Ювентус» клублари қизиқиб қолган. Ҳар икки клуб ёзги трансфер ойнаси даврида футболчига қизиқиш билдирди ва уни кузатишда давом этмоқда.
Ушбу мавсумда Инасио барча мусобақаларни инобатга олган 3 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.
Ҳужумчининг «Боруссия» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг актуал трансфер нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.