Live
14
Ўзбек

«Атлетико» «Реал» билан дерби олдидан муҳим футболчисидан айрилди

Футбол
12 сентябр, 07:15
«Атлетико» яримҳимоячиси Пабло Барриос мушак жароҳати сабаб жамоасининг яқин баҳсларида майдонга туша олмайди.
«Атлетико» «Реал» билан дерби олдидан муҳим футболчисидан айрилди
Foto: Getty Images
20.09.2026, 10:15 Испания Ла Лигаси Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид - : - Реал Мадрид Реал Мадрид

Маrcа маълумотига кўра, испаниялик футболчи Чемпионлар лигасида «Ливерпул»га қарши кечган баҳсда (1:2) жароҳат олган. Шу сабабли Барриос Ла Лиганинг 5-турида «Реал Сосиедад»га қарши баҳсни аниқ ўтказиб юборади.

Шунингдек, унинг Ла Лиганинг 7-турида «Реал»га қарши Мадрид дербисида иштирок этиш эҳтимоли ҳам жуда паст.

Барриос ушбу мавсум барча мусобақаларда 5 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та ассист қайд этди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Атлетико Мадрид Атлетико Мадрид
  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Испания Ла Лигаси Испания Ла Лигаси
Бугунги янгиликлар