Журналист Адриан Санчеснинг маълумотига кўра, «Барселона» Андрес Кристенсен билан шартномани узайтирганидан сўнг ҳимоя чизиғи етарлича тўлиқ таркибланган, деган хулосага келган. Шу сабабли Роналд Араухо ва Алваро Кортезнинг кетганига қарамай, марказий ҳимоячи харид қилиш зарурати ҳозирча долзарб эмас.
Аввалроқ «Барселона» трансфер ойнасининг сўнгги кунларида «Твенте»нинг 18 ёшли марказий ҳимоячисини ўз сафига қўшишга урингани ҳақида хабар берилганди.
«Барселона» ушбу мавсум Ла Лигада тўрт турдан сўнг 12 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
13 сентябр куни Ҳанс-Дитер Флик шогирдлари сафарда «Леванте»га қарши баҳс олиб боради. Беллашув Тошкент вақти билан 19:15 да бошланади.