«Реал» «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист Хосе Феликс Диас хабар берди.
Маълум қилинишича, Мадрид гранди норвегиялик тўпурарни келаси ёзда харид қилмоқчи. Ушбу трансфер Ҳоланднинг «шаҳарликлар» билан шартномасидаги товон пули банди туфайли амалга ошиши мумкинлиги айтилмоқда. Бироқ «шаҳарликлар» ҳужумчининг шартномасида бундай банд мавжудлигини рад этмоқда.
Маълумот ўрнида, бу мавсум 26 ёшли Ҳоланд барча мусобақалар ҳисобида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди. Ҳоланднинг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2034 йилга қадар мўлжалланган.
Аввалроқ Ҳоланд Чемпионлар Лигасидаги голлари сони бўйича Мюллерни ортда қолдиргани маълум қилинганди.