Трансфер ҳуқуқи «ПСВ» жамоасига тегишли бўлган австриялик яримҳимоячи Паул Ваннер Европанинг йирик клублари қизиқиш доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
Журналистнинг маълумотларига кўра, «Бавария»нинг собиқ футболчиси хизматларига «Ливерпул», «Манчестер Сити» ва Мадриднинг «Реал» клуби қизиқиш билдирмоқда. Нидерландия томони футболчини 45-50 миллион еврога баҳоламоқда.
Маълумот учун, Ваннер ўтган йилнинг август ойидан буён «ПСВ» сафида тўп тепмоқда. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2030 йилнинг июн ойи охиригача мўлжалланган.
Яримҳимоячи Нидерландия чемпионатининг ушбу мавсумида 5 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.