Live
4
Ўзбек

«Реал» Артета ва Фабрегасни келажак учун «кўз остига» олиб қўйган

Футбол
11 сентябр, 07:02
    10+
Мадрид клуби раҳбарияти испаниялик ёш мутахассисларнинг ишига юқори баҳо беради.
«Реал» Артета ва Фабрегасни келажак учун «кўз остига» олиб қўйган
Фото: Gettyimages

Мадриднинг «Реал» клуби раҳбарияти испаниялик мураббийлар Сеск Фабрегас ва Микел Артетага юқори баҳо беради. Бу ҳақда The Touchline хабар бермоқда.

Манбага кўра, «қаймоқлилар» келажакда мутахассислардан бирини таклиф қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Клубда қайта қуриш вақти келишини тушунишади ва аллақачон яхши ютуқларга эга бўлган Фабрегас ҳамда Артета номзодларини кўриб чиқишга тайёр.

Маълумот учун, ўтган ёзда Жозе Моуринио бош мураббий постида Алваро Арбелоани алмаштирди.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 4-туридан сўнг «Реал» 9 очко билан мусобақа жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар