«Олимпиакос» Иманол Алгуасил янги бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди.
Transfermarkt маълумотларига кўра, «Реал Сосиедад»даги фаолияти билан танилган испаниялик 55 ёшли мутахассис Греция клуби билан 2028 йил июнига қадар шартнома имзолади.
Алгуасил «Олимпиакос»да бир неча кун олдин истеъфога чиқарилган Хосе Луис Мендилибарнинг ўрнини эгаллади. Мендилибар қўл остида Пирей клуби Чемпионлар лигасининг асосий босқичига чиқолмади ва 3-саралаш босқичида Нидерландиянинг НЕК клубига (0:0, 1:2) мағлуб бўлди. Энди Греция жамоаси Европа лигасида иштирок этади.
Алгуасилнинг сўнгги иш жойи Саудия Арабистонининг «Аш Шабоб» клуби бўлган. У ушбу жамоани 2025 йил июлидан 2026 йил февралига қадар бошқарган.
Греция чемпионатининг 3-туридан сўнг «Олимпиакос» 4-ўринни эгаллаб турибди.
Алгуасил — «Олимпиакос» бош мураббийи
Футбол
11 сентябр, 05:30
«Реал Сосиедад» собиқ устози грек клубида ҳамюртини алмаштирди.
Foto: Getty Images