Live
3
Ўзбек

Компани: «Олтин тўп»ни Кейн ёки Олисе ютса, хурсанд бўламан»

Футбол
11 сентябр, 05:37
Мюнхенн клуби бош мураббийи «Олтин тўп» учун кураш ҳақида фикр билдирди.
Компани: «Олтин тўп»ни Кейн ёки Олисе ютса, хурсанд бўламан»
Фото: Gettyimages

Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани «Олтин тўп» учун кураш ҳақида фикр билдирди.

«Футболчиларим муваффақият қозонишини истайман, шундай экан бу ҳолатда исталган мураббий сингари вазиятдаман: мазкур масалада 100% объектив бўлмаган ҳолда фикр билдираман ва агарда совринни Ҳарри Кейн ёки Майкл Олисе олса, хурсанд бўлишимни, айтаман. Бу йигитлар ўтган мавсум 182 та гол урган ва кўплаб ғалабаларни қўлга киритган жамоанинг муҳим аъзолари эди», — дея Компани сўзларидан иқтибос келтирди Bayern & Germany.

Мутахассис шу билан бирга «Олтин тўп» ЕЧЛда ғолиб бўлган «ПСЖ» вакилларидан бирига насиб қилиши мумкинлигини ҳам инкор этмади.

Янги мавсумда 33 ёшли Кейн барча мусобақаларни инобатга олганда 5 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатма етказиб берди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
Бугунги янгиликлар