«Бавария» дарвозабони Мануэл Нойер немис футболчилари орасида Чемпионлар лигасида энг кўп мавсум ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди.
40 ёшли посбон турнир умумий босқичнинг 1-туридан ўрин олган «Будё-Глимт»га (5:0) қарши баҳсда асосий таркибда майдонга тушди.
2026/27 йилги мусобақа Нойер учун Чемпионлар лигасидаги 18-мавсум бўлди. Дарвозабон турнир тарихида, жумладан, Европа чемпионлар кубоги даврини ҳам ҳисобга олганда, немис футболчилари орасида янги рекордчига айланди.
Мануэл бу борада 17 мавсумлик натижага эга бўлган Томас Мюллердан ўзиб кетди.
Нойер ЕЧЛда энг кўп мавсум ўйнаган германияликка айланди
Футбол
11 сентябр, 01:45
40 ёшли посбон бу борада Мюллерни ортда қолдирди.
Foto: Bayern Munchen
10.09.2026
FT
Чемпионлар лигаси
Бавария
5
:
0
Bodoe/Glimt