Live
3
Ўзбек

Кейн — ЕЧЛда қаторасига 8 ўйинда гол урган тўртинчи футболчи

Футбол
11 сентябр, 03:16
    3
Бундай натижага Роналду икки марта эришган.
Кейн — ЕЧЛда қаторасига 8 ўйинда гол урган тўртинчи футболчи
Foto: Bayern Munchen
10.09.2026 FT Чемпионлар лигаси Бавария Бавария 5 : 0 Bodoe/Glimt Bodoe/Glimt

Ҳарри Кейн Чемпионлар лигасида кетма-кет 8-ўйин гол урди.

«Бавария» ҳужумчиси турнир умумий босқичининг 1-туридан ўрин олган «Будё-Глимт»га (5:0) қарши баҳснинг 61-дақиқасида тўп киритди. Англиялик футболчи Чемпионлар лигасида иштирок этган қаторасига 8-ўйинида ҳам гол уришга эришди. Ушбу давр мобайнида Кейннинг ҳисобида 10 та гол бор.

Ҳаррига қадар Чемпионлар лигасида 8 ва ундан ортиқ кетма-кет ўйинда гол урган футболчилар орасида фақат Криштиану Роналду (2 марта), Роберт Левандовски (2 марта) ва Рууд ван Нистелрой бор эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Бавария Бавария
  • Bodoe/Glimt Bodoe/Glimt
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

3 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар