Мюнхеннинг «Бавария» клуби бош мураббийи Венсан Компани дарвозабонлар позициясидаги эҳтимолий ротация ҳақида фикр билдирди.
«Жамоанинг Кубок ёки Чемпионлар лигаси учун алоҳида дарвозабони бўлиши ғояси менга ёқмайди. Биз тақвимга қараймиз ва Нойерга қачон дам бериш, Урбигга эса қачон имконият тақдим этиш мумкинлигини ҳал қиламиз», — деди Компани.
Эслатиб ўтамиз, янги мавсумда 40 ёшли Нойер барча мусобақалар доирасида иккита ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юборди. 23 ёшли Урбиг эса ҳозирча майдонга тушгани йўқ.