Бугун
50
Ўзбек

Мартинес: «Икки хато қимматга тушди, аммо «Реал»дан анча яхши ўйнадик»

Футбол
9 сентябр, 08:06
«Интер» ҳужумчиси Мадриддаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
Мартинес: «Икки хато қимматга тушди, аммо «Реал»дан анча яхши ўйнадик»
Foto: Getty Images
08.09.2026 FT Чемпионлар лигаси Реал Мадрид Реал Мадрид 2 : 1 Интер М Интер М


«Интер» ҳужумчиси Лаутаро Мартинес мағлубиятга қарамай, жамоасининг «Реал»дан яхшироқ ўйнаганини таъкидлади.

Чемпионлар лигаси умумий босқичининг биринчи турида «Сантиаго Бернабеу»да ўтказилган баҳсда «нерадзурри» 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

«Вазият шу билан изоҳланади: дастлабки бир неча дақиқада иккита хато қилдик ва дарвозамиздан икки бор тўп ўтказиб юбордик. Биз ўз режамизга амал қилдик ва бу ўйинда мағлубиятга лойиқ эмасдик. Қаршимизда жуда кучли рақиб бор эди, аммо биз «Реал»дан анча яхшироқ ўйнадик.

Таваккалчилик ҳар доим бўлади. Биз иккита хато қилдик ва улар бизга қимматга тушди. Қўлимиз қуруқ ҳолда қайтяпмиз, аммо хотиржаммиз. Олдинда бизни кўп яхши нарсалар кутмоқда.

Ҳар бир ўйинда янада яхшироқ бўлиб боряпмиз. Сўнгги тўрт йил ичида икки марта финалга чиқдик ва мағлуб бўлдик. Аммо курашишда ва ўз устимизда ишлашда давом этишимиз, мусобақада имкон қадар узоқроқ бориш учун янада такомиллашишимиз керак»,
— деди Лаутаро Movistar+ телеканалига берган интервюсида.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Реал Мадрид Реал Мадрид
  • Интер М Интер М
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар