Бугун
50
Ўзбек

Флик: «Ямал исталган баҳс тақдирини бир ўзи ҳал қила олади»

Футбол
9 сентябр, 04:30
    10+
«Барселона» бош мураббийи 19 ёшли вингернинг ривожланишга бўлган иштиёқини алоҳида таъкидлади.
Флик: «Ямал исталган баҳс тақдирини бир ўзи ҳал қила олади»
Foto: Getty Images
09.09.2026, 12:45 Чемпионлар лигаси Барселона Барселона - : - Фейенорд Фейенорд

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоанинг 19 ёшли вингери Ламин Ямалнинг ўйини ҳақида фикр билдирди.

«У исталган баҳс тақдирини бир ўзи ҳал қила олади. У ривожланишни хоҳлайди, буни унинг ҳаракатларидан кўриш мумкин. У футбол ўйнашни ёқтиради. Майдонда доимо бор кучини беради», — дея Фликнинг сўзларини «Барселона» матбуот хизмати келтирмоқда.

Ямал ушбу мавсумда Испания чемпионатининг тўртта баҳсида иштирок этиб, 4 та гол урди.

9 сентябр куни «Барселона» Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида ўз майдонида «Фейеноорд»ни қабул қилади. Баҳс Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланади.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Барселона Барселона
  • Фейенорд Фейенорд
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

10+ изоҳ +2 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар