Кеча, 8 сентябр куни УEФА Чемпионлар лигасининг янги мавсумига старт берилди.
Умумий босқичнинг 1-турида «Манчестер Сити» сафарда «Порту»га қарши баҳс олиб борди. Учрашув 2:0 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди. Эрлинг Ҳоланд 47 ва 90+1-дақиқаларда гол урди.
«Манчестер Сити» сафида Абдуқодир Ҳусанов 48-дақиқада майдонга тушди. Sofascore футболчининг ҳаракатларини 6,8 балл билан баҳолади.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади