Даъвогарлар рўйхатидан Лондоннинг «Арсенал» клуби устози Микел Артета, Франциянинг «ПСЖ» клубидан Луис Энрике, Англиянинг «Астон Вилла»сидан Унаи Эмери, Германиянинг «Бавария»сидан Венсан Компани ҳамда Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнтелар ўрин олди.
Маълумот учун, номзодлар France Football журнали томонидан уюштирилган маросимда эълон қилинди.
Эслатиб ўтамиз, номинация ғолиби 26 октябр, душанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган «Олтин тўп–2026» тақдирлаш маросимида эълон қилинади. Тадбир Лондонда бўлиб ўтади. Ўтган йил якунларига кўра, ушбу номинацияда ғолиблик Луис Энрикега насиб қилган эди.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади