Live
2
Ўзбек

Капелло: «Комо»нинг Чемпионлар Лигасидаги иштирокини кузатиш жуда қизиқ бўлади»

Футбол
8 сентябр, 06:38
Италия клуби Чемпионлар Лигасидаги дебютга тайёргарлик кўрмоқда.
Капелло: «Комо»нинг Чемпионлар Лигасидаги иштирокини кузатиш жуда қизиқ бўлади»
Фото: Gettyimages

Италиянинг «Комо» клуби Чемпионлар Лигасидаги дебютга тайёргарлик кўрмоқда.

«Милан» клуби собиқ бош мураббийи, тажрибали мутахассис Фабио Капелло пайшанба кунни, Сеск Фабрегас жамоаси Европанинг энг нуфузли мусобақасидаги иштирокини бошлашини интиқлик билан кутаётганини маълум қилди.

«Комо»да жуда ақлли ва ўйинни ўқий оладиган мураббий бор. У жамоага аниқ бир усулни сингдира олди ва майдонда устунлик қилишга ҳаракат қилмоқда. Чемпионлар Лигаси ўйинларига унинг ёндашуви қандай бўларкан, қизиқ», - дея Фабио Капелло сўзларини келтирди derbyderbyderby.it.

Эслатиб ўтамиз, Чемпионлар Лигаси 1-турида «Комо» Германиянинг «Лейпциг» клуби билан баҳс олиб боради.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Комо Комо
  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Бугунги янгиликлар