Live
2
Ўзбек

L'Equipe ЕЧЛ тарихи бўйича рамзий жамоа тузди — Роналду киритилмади

Футбол
7 сентябр, 14:46
    35+
Мусобақанинг энг яхши тўпурарининг таркибда йўқлиги баҳсларга сабаб бўлди.
L'Equipe ЕЧЛ тарихи бўйича рамзий жамоа тузди — Роналду киритилмади
Foto: Getty Images

Франциянинг L’Équipe нашри Чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши ўйинчилардан рамзий жамоа тузди. Ундан аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси жой олди. Бироқ мусобақа тарихидаги энг яхши тўпурар бўлган португалиялик форвард Криштиану Роналду таркибга киритилмади.

Чемпионлар лигаси тарихидаги рамзий жамоа:

Дарвозабон: Рэй Клеменс («Ливерпул»).

Ҳимоячилар: Даниэл Карвахал («Реал»), Франц Беккенбауэр («Бавария»), Франко Барези («Милан»), Паоло Малдини («Милан»).

Яримҳимоячилар: Лука Модрич («Реал»), Андрес Иниеста («Барселона»).

Ҳужумчилар: Лионел Месси («Барселона»), Йоҳан Кройф («Аякс»), Жорж Бест («Манчестер Юнайтед»), Алфредо Ди Стефано («Реал»).


Айни вақтда UEFA Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолиби — Франциянинг «ПСЖ» клуби. Мусобақанинг сўнгги мавсуми финалида парижликлар «Арсенал»ни мағлуб этган.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Чемпионлар лигаси Чемпионлар лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

35+ изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар