Россия Премер-лигаси 7-турида «Рубин» клуби ўз майдонида «Аҳмат»ни қабул қилди. Беллашув 1:1 ҳисобида якунига етди.
Ушбу баҳсда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Жаҳонгир Ўрозов майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Бу натижадан сўнг қозонликлар 10 очко билан 8-ўринда бормоқда. «Аҳмат» эса 7 очко билан 11-поғонада.
РПЛ. 7-тур
Рубин – Аҳмат 1:1
Голлар: Сиве 26 - Касинтура 56.
Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда
Изоҳлар Telegram’да очилади