Live
1
Ўзбек

«Андижон» Маҳмуд Маҳамаджоновни РПЛ клубига сотганини эълон қилди

Футбол
1 сентябр, 13:44
Махачқалъанинг «Динамо»си 23 ёшли ҳимоячи учун 250 минг доллар тўлади.
«Андижон» Маҳмуд Маҳамаджоновни РПЛ клубига сотганини эълон қилди
Foto: Andijon FC

«Андижон»нинг 23 ёшли қанот ҳимоячиси Маҳмуд Маҳамаджонов Россия Премер-лигаси иштирокчиси — Махачқаланинг «Динамо» клубига трансфер қилинди. Бу ҳақда «бургутлар» матбуот хизмати хабар берди.

Футболчининг трансфер қиймати 250 минг долларга баҳоланди.

«Маҳмуд Маҳамаджонов жамоамиз сафига жорий йил бошида қўшилганди. У «Андижон» таркибида Суперлигада 19 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та голли узатма амалга оширди. Ўзбекистон Кубоги баҳсларида эса 3 та учрашувда иштирок этиб, 2 та голга ассистентлик қилди ва мухлислар қалбидан жой эгаллади. Умумий ҳисобда, «бургутлар» сафида ўтган вақт давомида барча – 22 та учрашувда майдонга тушди.

Маҳмуд Маҳамаджоновга жамоамиз сафидаги фаолияти учун миннатдорлик билдирамиз ва Россия Премер-лигасидаги янги фаолиятида омад ва муваффақият тилаймиз!

Маҳмуд, ҳаммаси учун раҳмат!»
— деб ёзади «Андижон» матбуот хизмати.

Маълумот учун, «Динамо» РПЛда 6 ўйинда 9 очко тўплаб, 7-ўринни эгаллаб турибди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Андижон Андижон
  • Dinamo Mahachkala Dinamo Mahachkala
  • Россия Премер-лигаси Россия Премер-лигаси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

5+ изоҳ +1 та янги
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар