Машҳур журналист ва инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, клублар тўлиқ келишувга эришган. 20 ёшли футболчи «Бенфика» сафига ижара ҳуқуқи асосида бориб қўшилади. Футболчи маошини ҳам тўлиқлигича Лиссабон клуби тўлайди. Келишувда футболчини сотиб олиш ҳуқуқи борасида ҳам банд мавжуд. Эчеверри Португалияга бугуноқ йўл олади. Эҳтимолий сотиб олиш ҳуқуқи суммаси борасида маълумот очиқланмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» Эчеверрини «Ривер Плейт»дан 2024 йил январида сотиб олган, аммо аргентиналик яна бир йил юртида қолган эди. Шунингдек Клаудио «Байер» ва «Жирона» сафида ижарада ҳам тўп тепган.