Бугун
15
Ўзбек

Жезус «Барселона»га ўтиши ҳақида: «Захира варианти бўлганим ҳақидаги гап-сўзлар билан ишим йўқ»

Футбол
1 сентябр, 13:10
Каталония 0клуби янги аъзоси трансфери борасидаги турли гап-сўзлар билан иши йўқлигини маълум қилди.
Жезус «Барселона»га ўтиши ҳақида: «Захира варианти бўлганим ҳақидаги гап-сўзлар билан ишим йўқ»
Фото: Gettyimages

Каталониянинг «Барселона» клуби янги аъзоси Габриэл Жезус клуб ўзини ҳужум чизиғини кучайтириш учун захира варианти сифатида кўргани ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди.

«Ўйнамаганимда ёки ёмон одам эканлигимни айтишса, жаҳлим чиқади. Ўн йил олдин мен шу ерда бўлишим мумкин эди, лекин ҳаёт мени бошқа йўлга бошлади. Охир-оқибат мен бу клубнинг ўйинчиси бўлишга муваффақ бўлдим. Мен кўп ишлайман, ўз фазилатларимни биламан ва меҳнат ҳар доим мукофотланади деб ҳисоблайман. Ташқаридан нима дейишса, менга барибир», - деди Жезус.

Маълумот учун, «Барселона» 1 сентябр куни бразилиялик футболчи трансферини расман эълон қилди. Форвард 2029 йил ёзигача мўлжалланган шартномага имзо чекди.

Бугунги янгиликлар