Live
11
Ўзбек

Волтемаде «Ювентус»га ўтди

Футбол
1 сентябр, 14:09
«Нюкасл» ўз тарихидаги энг қиммат ўйинчини ижарага берди.
Волтемаде «Ювентус»га ўтди
Foto: Juventus FC

«Нюкасл» ҳужумчиси Ник Волтемаде «Ювентус»га ўтди.

Турин клуби«Ювентус» Германия миллий жамоасининг 24 ёшли ҳужумчисини бир мавсумга 2,8 миллион евро эвазига ижарага олди. Қўшимча харажатлар 800 минг еврони ташкил этади.
Битимда маълум спорт натижаларига эришилган тақдирда 500 минг евро миқдорида бонуслар ҳам кўзда тутилган. Футболчини сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, «олақарғалар» Волтемадени бир йил аввал «Штутгарт»дан ўз тарихидаги рекорд қиймат — 85+5 миллион еврога сотиб олганди.

2025/26 йилги мавсумда Ник АПЛда 33 та ўйинда 8 та гол урди ва жамоанинг иккинчи энг яхши тўпурарига айланди. Яримҳимоячи Бруно Гимараэс ҳисобида эса 9 та гол бор эди.

Тегишли жамоалар ва лигалар

  • Ювентус Ювентус
  • Нюкасл Нюкасл
  • Италия А серияси Италия А серияси
Янги мунозара

Мухлислар бу янгиликни Telegram’да муҳокама қилмоқда

2 изоҳ
Муҳокамага ўтиш

Изоҳлар Telegram’да очилади

Бугунги янгиликлар